Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Гвардиола Гехи - Аке тандемига баҳо берди

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасининг 35-турида "Манчестер Сити" ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилди ва 3:0 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритди.

"Шаҳарликлар" барча голларни иккинчи бўлимда киритишга муваффақ бўлишди. Учрашувнинг 60-дақиқасида Жереми Доку ҳисобни очган бўлса, 75-дақиқада Эрлинг Холанд фарқни оширди. Баҳсга якуний нуқтани эса 92-дақиқада Омар Мармуш қўйди.

Ўйиндан сўнг "Манчестер Сити" устози Хосеп Гвардиола шогирдларининг кўрсатган ўйинидан мамнун эканини билдирди. "Ўтган турда "Эвертон" билан баҳсда ғалабани қўлдан чиқарган эдик, лекин футболда бундай ҳолатлар учраб туради. Энг муҳими — муваффақиятсизликдан кейин тўғри хулоса чиқариб, реакция билдириш. Бугун Марк Гехи ва Натан Аке жуда ажойиб ўйин намойиш этди. Мен бундан хурсандман", — деди Гвардиола.

Ушбу ғалабадан сўнг "Манчестер Сити" очколарини 81 тага етказиб, мусобақа жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Жамоа пешқадам "Арсенал"дан икки очко орқада қолмоқда.

Киритилди: 11:01, 10.05.2026.
Ўқилди: 929 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик