Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Геҳи «Арсенал» билан титул учун кураш ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» футболчиси Марк Геҳи «Арсенал»нинг ўйини ҳақида ўз фикрини билдирди. Ҳозирда «шаҳарликлар» «канонирлар»дан битта захира ўйинига эга бўлган ҳолда беш очко ортда қолмоқда. Яқинда «Арсенал» 80-дақиқада урилган гол эвазига «Вест Хэм» устидан кичик ғалабани қўлга киритган эди.

«Мен «Арсенал» ва «Вест Хэм» ўртасидаги ўйинни кўрмадим ва бу борада ҳеч қандай фикрим йўқ, ростини айтсам. Ҳаммаси ўзимизга боғлиқ – чемпионлик учун интригани охиригача сақлаб қолишимиз керак. Барча жамоалар ҳар хил, ҳар кимнинг ўз ғалаба қозониш усули бор. Мен бошқалар қандай ўйнаётганига чалғишни хоҳламайман. Энг муҳими — ўзимиз, бор эътиборни ўз ўйинимизга қаратишимиз лозим. Фақат шу йўл билан ривожланиш ва муваффақиятга эришиш мумкин», – дея City Xtra Геҳининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда.

Чоршанба куни Хосеп Гвардиола шогирдлари ўз майдонида «Кристал Пэлас»га қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 06:55, 13.05.2026.
Ўқилди: 178 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик