Кириш Регистрация

«Ювентус» «Реал»нинг уч футболчисини нишонга олди

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» клуби ёзги трансфер ойнасида Мадриднинг «Реал» клубидан уч нафар футболчи билан таркибини кучайтириб олиши мумкин. Tuttosport нашрининг хабар беришича, «кекса синьора» чап қанот ҳимоячиси Фран Гарсия ҳамда ҳужумкор ярим ҳимоячи Браим Диасга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, туринликлар мавсум якунида эркин агентга айланадиган марказий ҳимоячи Давид Алабани ҳам таклиф этиш вариантини кўриб чиқишяпти.

Transfermarkt портали баҳосига кўра, 26 ёшли Гарсия ва Диаснинг трансфер баҳоси мос равишда 12 ва 35 миллион еврони ташкил этади. 33 ёшли Алабанинг баҳоси эса – 3,5 миллион евро. «Ювентус» А Серия тугашига икки тур қолганида турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди, бироқ ҳали Чемпионлар лигасидаги иштирокини нақд қилгани йўқ.

Киритилди: 10:44, 16.05.2026.
Ўқилди: 1357 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик