Кириш Регистрация

Бруну Фернандеш АПЛда энг зўри эканлиги ҳақидаги саволга жавоб берди: "Жуда юқори даражага чиқдим, аммо..."

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" жамоасининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси ва ҳақиқий етакчиси Бруну Фернандеш ўзини Англия Премьер-лигасининг энг зўр футболчиси деб ҳисоблаши ёки йўқлиги борасидаги саволга жавоб қайтарди.

Эслатиб ўтамиз, яқиндагина португалиялик маэстро Англия футбол журналистлари ассоциацияси талқинига кўра, мамлакатда "Йилнинг энг яхши футболчиси" дея эътироф этилган эди.

"Мен жуда юқори даражага чиқдим ва бунга кимдир эътироз билдира олади, деб ўйламайман. Аммо мендан АПЛнинг энг яхши футболчисимисан, деб сўрасангиз, бунга жавоб беришим қийин бўлади", — деди манкунианликлар ярим ҳимоячиси.

Маълумот учун, 31 ёшли Фернандеш жорий мавсумда "қизил иблислар" либосида барча турнирларда 35 та учрашувда майдонга тушди. У ўз ҳисобига 8 та гол ёздириб қўйишдан ташқари, шерикларига 21 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 16:34, 17.05.2026.
Ўқилди: 928 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик