Кириш Регистрация

Бруну Фернандеш бир мавсумда голли узатмалар бўйича АПЛ рекордини такрорлади

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» футболчиси Бруну Фернандеш жорий мавсумдаги сермаҳсуллиги эвазига АПЛ тарихидан жой олди. Премьер-лиганинг 37-туридан ўрин олган «Ноттингем Форест»га қарши баҳсда португалиялик ярим ҳимоячи навбатдаги голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди, бу у учун жорий мавсумдаги 20-ассист бўлди.

Шу тариқа, футболчи АПЛда бир мавсумда голли узатма бериш бўйича энг яхши натижани такрорлади. Бунгача фақат Тьерри Анри ва Кевин Де Брёйнегина шундай кўрсаткичга эриша олган эди.

Бруну «Манчестер Юнайтед» шарафини 2020 йилдан бери ҳимоя қилиб келади. У клуб сафида жами 326 та учрашувда майдонга тушиб, 106 та гол урди ва 108 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг «қизил иблислар» билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 19:41, 17.05.2026.
Ўқилди: 585 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик