Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Вальверде Карвахаль билан хайрлашди

Баҳо:
+ | -

«Реал» ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде ижтимоий тармоқларда Даниэль Карвахаль билан хайрлашди. Бугун мадридликлар 34 ёшли ҳимоячи жорий мавсум якунида клубни тарк этишини эълон қилишган эди. Карвахаль — клуб тарбияланувчиси ва жамоа сардори ҳисобланади.

«Дани, сенинг бу клубдаги тарихинг худди эртакка ўхшайди. Болаларнинг жуда ками улғайганидан кейин ҳам ўзларини тарбиялаган жамоага бўлган чексиз муҳаббат билан, бутун умр бир хил либосни фидокорона ҳимоя қила олади.

Мен буни аввал ҳам айтганман ва доим шу фикрда қоламан: «Мадрид»да бўлиш — ҳаммага ҳам насиб этавермайдиган имтиёздир» ва сен бу имтиёзнинг энг идеал намунасисан. Академиядаги болалар ўрнак олиши керак бўлган намуна.

Узоқ вақт давомидаги бу кураш, садоқат ва эҳтирос. Футболни бундай ҳис қилиш, либосга бўлган бундай муҳаббат… Шундай туйғулар бор экан, ҳеч нарса нотўғри кетиши мумкин эмас.

Бу абадий хайрлашув эмас. Бу шунчаки «кўришгунча», чунки дўстлар клубдан ташқарида ҳам ҳамиша бўлганидек кўришиб туришади. Бу хайрлашув эмас, чунки сен бу клубда улкан мерос, ўчмас из қолдирмоқдасан. Бу шундай таъсир ва муваффақиятларки, улардан ўзиб кетиш жуда қийин бўлади.

Бу хайрлашув эмас, чунки сен «Реал»нинг энг буюк тарихи бир қисмига айланасан. Чунки менинг фарзандларим ва «Реал»нинг бўлажак мухлислари Дани Карвахаль ким бўлганини яхши билишади. Биз сени яхши кўрамиз», — деб ёзди Вальверде.

Киритилди: 22:20, 18.05.2026.
Ўқилди: 678 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Венгернинг фикрича, фақат битта терма жамоа Франциянинг ЖЧ-2026да ғолиб чиқишига тўсқинлик қилиши мумкин [6312]

Бразилия терма жамоасининг самолёти ватанга бортида фақат бир ўйинчи билан қайтди — манба [4713]

Арбелоа «Реал»нинг уч футболчисини ўз жамоасига олиб келмоқчи [4410]

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4011]

Анри жаҳон чемпионатидан чиқиб кетганидан сўнг Роналдуга мурожаат қилди [3400]

«Ливерпуль»дан кетган Салоҳнинг олдида иккита йўл бор [3161]

"Реал" Винисиусга ультиматум қўйди [3057]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [2823]

Абдуқодир Хусановнинг агенти футболчининг тўйи ва фидойилиги ҳақида гапириб берди [2761]

«Манчестер Юнайтед»нинг трансфер мақсади 120 миллион еврога баҳоланди [2463]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик