Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Бремер энди "Ювентус"нинг дахлсиз футболчиси эмас

Баҳо:
+ | -

Ҳимоячи Глейсон Бремер шу ёзда "Ювентус"ни тарк этиши мумкин. Журналист Альфредо Педулланинг маълумотларига кўра, бразилиялик футболчи эндиликда туринликларнинг дахлсиз (сотилмас) ўйинчиси ҳисобланмайди.

"Ювентус" шу ёзда ўз футболчисини сотиш бўйича келиб тушадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Глейсон Бремер 2022 йилда "Торино"дан "Ювентус"га 51 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Жорий мавсумда бразилиялик ҳимоячи Турин клуби сафинда барча турнирларда 31 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Бремернинг трансфер баҳосини 35 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 22:00, 20.05.2026.
Ўқилди: 267 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик