Кириш Регистрация

Линдерс Гвардиола ва Клопп ўртасидаги ўхшашликларни айтди

Баҳо:
+ | -

Хосеп Гвардиола ва Юрген Клопп каби икки буюк мураббий қўл остида ишлаган мутахассис Пеп Линдерс ушбу икки мураббийнинг иш услубини солиштирди. Нидерландиялик мураббий узоқ йиллар давомида Клоппга «Ливерпуль»да ёрдам берган бўлса, ўтган мавсумни Гвардиоланинг мураббийлар штабида ўтказди.

Испаниялик мутахассиснинг «Манчестер Сити»дан кетиши маълум бўлгач, Линдерс ҳам клубни тарк этиши ойдинлашди. У Daily Mail нашрига берган интервьюсида Гвардиола ва Клоппнинг умумий жиҳатларини таъкидлаб ўтди:

«Гвардиола билан биз эрталабдан кечгача тиним билмай ишлардик. У ҳар бир ўйинга худди жарроҳ юрак операциясига тайёргарлик кўраётгандек катта масъулият билан ёндашади. У учун ҳар бир деталнинг тўғри ишлашига ишонч ҳосил қилиш муҳим. Гвардиола ҳам, Клопп каби ўз футболчиларини чин дилдан севади — айнан шу фазилат топ-мураббийларни бошқалардан ажратиб туради», — дейди Линдерс.

Маълумот ўрнида, Хосеп Гвардиола 10 йиллик фаолиятидан сўнг «Манчестер Сити»ни тарк этди. Ушбу давр мобайнида жамоа 20 та йирик совринни қўлга киритди.

Киритилди: 10:40, 27.05.2026.
Ўқилди: 214 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик