Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

Флорентино Перес «Негрейра иши» бўйича ваъда берди: «Мен буни охиригача етказаман»

Баҳо:
+ | -2

«Реал» президенти Флорентино Перес «Негрейра иши» юзасидан ўз муносабатини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» ва унинг раҳбарияти Испания футбол федерацияси (RFEF) ҳузуридаги Ҳакамлар техник қўмитасининг (CTA) собиқ вице-президенти Хосе Мария Энрикес Негрейрага пора берганликда айбланмоқда.

«Мен буни охиригача етказаман. Кимки мени буларни унутди деб ўйласа, қаттиқ адашади. Мен масалани охиригача ҳал қиламан.

Мен Чемпионлар лигаси финалида бўламан, чунки мени УЕФА президенти [Александер Чеферин] таклиф қилган. Сайлов кампанияси якунлангач, мен унга уч йил давомида устида ишлаган ҳужжатлар йиғмасини тақдим этаман. У тарихдаги энг йирик коррупция иши билан танишиб чиқиши керак. «Реал»нинг омади борки, мен унга раҳбарлик қиляпман, бу борада ҳеч қандай шубҳангиз бўлмасин», — деди Перес «TVE» эфирида.

Киритилди: 07:55, 29.05.2026.
Ўқилди: 781 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик