Ярим ҳимоячи Дуглас Луис мавсум якунлангач, «Ювентус»га қайтади. The Athletic нашрининг хабар беришича, «Астон Вилла» бразилиялик футболчини 25 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланмасликка қарор қилган.
28 ёшли футболчи қишки трансфер ойнаси вақтида Бирмингем клубига мавсум охиригача ижара асосида келган эди. Келишувда уни доимий асосда трансфер қилиш имконияти кўзда тутилган бўлса-да, «Вилла» раҳбарияти бу вариантни рад этди. Энди Дуглас Луис «Ювентус» ихтиёрига қайтиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Дуглас АПЛнинг ўтган мавсумида 21 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди. Европа лигасининг 10 та учрашувида эса ўз ҳисобига битта голли узатмани ёздириб қўйди.













