Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

Сака: "Артета "Арсенал"ни ўз ўрнига қайтаришни исташини айтганди – биз бунга эришдик"

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Букайо Сака Микель Артетанинг жамоа бош мураббийи сифатидаги иши ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Олти ярим йил олдин Микель Артета унинг миссияси "Арсенал"ни ўз муносиб ўрнига қайтариш эканини аниқ айтганди. Мен бунга эришганимиздан фахрланаман", – дея Саканинг матбуот анжуманидаги сўзларини келтиради "The Touchline".

Маълумки, "Арсенал" жорий мавсумда 22 йил ичида илк бор Англия чемпиони бўлди. Шунингдек, "канонирлар" Чемпионлар лигаси финалига қадар етиб боришди ва энди "ПСЖ"га қарши тўқнашувга тайёргарлик кўришмоқда. "ПСЖ" ва "Арсенал" ўртасидаги учрашув 30 май куни Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.

Киритилди: 22:12, 29.05.2026.
Ўқилди: 548 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик