Дмитрий Игдисамовнинг ЦСКАдаги мураббийлар штабида яна бир янги аъзонинг исми маълум бўлди. ОАВ россиялик мутахассиснинг "армиячилар" устози лавозимига тасдиқланишини фаол равишда башорат қилмоқда.
Аввалроқ Игдисамов штабига Россия терма жамоаси дарвозабонлар мураббийи Виталий Кафанов ва Россия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Роман Адамов кириши ҳақида хабар берилган эди. "Чемпионат" нашрига маълум бўлишича, улардан ташқари, Игдисамов штабидан Ўзбекистоннинг "Олимпик" жамоаси собиқ бош мураббийи Денис Коростиченко ҳам ўрин олади.
Игдисамов Фабио Челестини истеъфога чиқарилганидан сўнг жамоа билан ишлай бошлаганди. Унинг қўл остида "армиячилар" мавсумни бешинчи ўринда якунлашди.













