Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

"ПСЖ" собиқ ҳужумчиси: “Бу йиллар давомидаги меҳнатлар маҳсули”

Баҳо:
+2 | -

Эсекиэль Лавесси "ПСЖ" жамоасининг Европа Чемпионлар Лигасида кўрсатаётган мазмунли ўйинлари ва эришаётган ютуқларидан ғурурланишини яшириб ўтирмади.

Аргентиналик собиқ юлдузнинг таъкидлашича, клубнинг бугунги даражага чиқиши ортида катта меҳнат ётибди.

“Бу менга чексиз қувонч бағишламоқда. "ПСЖ"нинг яна бир бор Европа футболи чўққисига яқин келгани ва финалда “Арсенал”дек кучли рақиб билан тўқнаш келиши кўп йиллик тизимли меҳнатлар беҳуда кетмаганини англатади. Бундан шахсан ўзим ҳам фахрланаман, чунки ушбу катта лойиҳанинг бошланишида бизнинг ҳам оз бўлса-да ҳиссамиз бор деб ўйлайман. ЕЧЛ — жуда мураккаб турнир, бироқ Париж клубининг ушбу савияда муқим қолаётгани улар аллақачон қитъанинг энг етакчи грандлари қаторидан жой олганини исботлайди”, — дейди Лавесси.

Шунингдек, собиқ футболчи бугун оқшом “Арсенал”га қарши бўлиб ўтадиган ҳал қилувчи финал учрашуви ҳақида тўхталар экан, баҳс тақдирини нималар ҳал қилиши мумкинлигини тахмин қилди.

Унинг фикрича, бундай даражадаги ўйинларда тактика жуда муҳим бўлса-да, кўпинча кичик деталлар ва футболчиларнинг шахсий маҳорати устунликни таъминлайди. Бундан ташқари, босимга бардош бериш ва ҳиссиётларни жиловлай олиш энг асосий омиллардан биридир. Лавесси Париж клуби аъзолари майдонга совуққонлик ва катта иштиёқ билан тушишига ҳамда керакли сонияларда рақибга зарба бера олишига ишонч билдирди.

Киритилди: 17:22, 30.05.2026.
Ўқилди: 296 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик