«Барселона» «Челси»нинг чап қанот ҳимоячиси Марк Кукурельяни ўз сафига қайтармоқчи. Transfer News Live нашри журналист Маттео Мореттога таяниб хабар беришича, каталонияликлар бу трансфер йўлида «Манчестер Сити» ва Мадриднинг «Атлетико» клублари билан рақобатлашишга тайёр.
27 ёшли испаниялик футболчи ёзги трансферлар ойнасида Ла Лигага қайтиш имкониятини жиддий кўриб чиқмоқда. Кукурельянинг «Челси» билан амалдаги шартномаси 2028 йилга қадар мўлжалланган, Transfermarkt эса унинг бозор қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда. Эслатиб ўтамиз, Марк 2012–2019 йилларда «Барселона» тизимида тарбияланган, аммо асосий жамоа таркибида атиги бир марта майдонга тушган холос.













