Кириш Регистрация

Салиба: «Франция терма жамоаси Аргентинадан реванш олиши керак»

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби ва Франция терма жамоаси марказий ҳимоячиси Вильям Салиба бўлажак Жаҳон чемпионати ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. «Уч ранглилар» мундиалнинг асосий фаворитларидан бири сифатида кўрилмоқда. Дидье Дешам шогирдлари гуруҳ босқичида Сенегал, Ироқ ва Норвегия терма жамоалари билан куч синашади.

«Қайси рақиб билан тўқнаш келишни истардим? Аргентина билан. Ўтган сафар уларга қандай мағлуб бўлган бўлсак, яна улар билан ўйнашни истаймиз. Биз реванш олишни хоҳлаймиз», — дея Салибанинг сўзларидан иқтибос келтиради Англия оммавий ахборот воситалари.

Эслатиб ўтамиз, Франция ва Аргентина терма жамоалари 2022 йил охирида Қатарда бўлиб ўтган сўнгги Жаҳон чемпионати финалида тўқнаш келган эди. Ўшанда ўйиннинг асосий вақти 3:3 ҳисобида якунланиб, пенальтилар сериясида «албиселесте» (Аргентина) ғалаба қозонган эди.

Киритилди: 13:01, 03.06.2026.
Ўқилди: 445 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик