Роналдиньо ижтимоий тармоқларда Ламин Ямал билан тушган видео ва фотосуратларини жойлаштирди. Видеода "Барселона"нинг собиқ ва ҳозирги "ўнлик" (10-рақам) эгалари машҳур тезкор таомланиш маскани яқинида тўп жонглиёр қилишаётгани акс этган.
"Унинг ёнида бўлиш доим жуда ёқимли", — дея Роналдиньо видео остига изоҳ қолдирган.
Роналдиньо 2003–2008 йилларда "Барселона" шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, бразилиялик юлдуз Европада "ПСЖ" ва "Милан" клубларида ҳам тўп сурган.
Ламин Ямал ҳозирда 18 ёшда. Шунга қарамай, у "Барселона"нинг асосий жамоаси сафида 151 та учрашувда майдонга тушишга улгурди. Ушбу ўйинларда Ямаль ўз ҳисобига 49 та гол ва 52 та голли узатмани ёздириб қўйган. Ламин Transfermarkt портали томонидан 200 миллион еврога баҳоланмоқда.













