Кириш Регистрация

Кальдерон: «Моуриньонинг «Реал»га қайтишига умид қиламан, лекин у аввалги сафар атиги 1 та соврин ютганди»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ президенти Рамон Кальдерон (бу лавозимда 2006 йилдан 2009 йилгача фаолият юритган) Жозе Моуриньонинг клубга қайтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. Португалиялик мутахассис фаолиятида иккинчи бор «қаймоқранглилар» бошқарувини қўлга олишга жуда яқин турибди.

«Мен Моуриньога инсон сифатида хайрихоҳлик билан қарайман. У билан бир-икки марта кўришганман, шахсий суҳбатда у жуда ёқимли ва хушмуомала туюлган. Бироқ у бу ерда ишлаган вақтда натижалар у қадар аъло бўлмаган: 3 йил ичида у атиги 1 марта чемпионликни қўлга киритди ва бирорта ҳам Чемпионлар лигаси финалига чиқа олмади», — дея Кальдероннинг сўзларини келтиради A Bola нашри.

«Бундан ташқари, у жуда баҳсли ва мураккаб шахс. Унинг ўзига хос характери рақиблар, ҳакамлар ва бошқалар билан доимий можароларни келтириб чиқарарди. Ҳар ҳолда, аввал шундай бўлган. Аммо мен унинг қайтишига жуда умид қиламан. Агар у жамоани ўзгартириб, ғалабаларга бошлай олса, унда хуш келибди».

Эслатиб ўтамиз, Моуриньонинг тақдири клубда 7 июнь кунига белгиланган президентлик сайловларидан сўнг ҳал бўлади.

Киритилди: 13:33, 06.06.2026.
Ўқилди: 244 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик