Кириш Регистрация

Рио Нгумоа Англия терма жамоаси тарихидаги энг ёш 5-дебютантга айланди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» вингери Рио Нгумоа Англия терма жамоаси сафида дебют қилди. Ёш футболчи Янги Зеландияга қарши кечган ва «уч шерлар»нинг минимал ҳисобдаги (1:0) ғалабаси билан якунланган ўртоқлик учрашувининг танаффусидан сўнг захирадан майдонга тушди.

Вундеркинд Англия миллий терма жамоаси тарихидаги энг ёш бешинчи дебютантга айланди — 17 ёш-у 281 кунлик. Рекорд ҳали ҳам Тео Уолкоттга тегишли бўлиб, у 2006 йилда 17 ёш-у 75 кунлигида илк бор майдонга тушган эди.

Айнан Нгумоа Англия ва Янги Зеландия ўртасидаги баҳснинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бироқ Рио бўлажак жаҳон чемпионатида ўйнамайди — Томас Тухель уни мундиал қайдномасига киритмаган.

Киритилди: 08:46, 07.06.2026.
Ўқилди: 228 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик