Кириш Регистрация

Лебёф «МЮ» сотиб олиши керак бўлган футболчи номини айтди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси Франк Лебёф кейинги мавсум олдидан жамоа таркибини сезиларли даражада кучайтириш учун «Манчестер Юнайтед» қайси футболчини сотиб олиши кераклиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Ўйлайманки, Уоррен Заир-Эмерининг трансфери «Манчестер Юнайтед» учун ажойиб харид бўлар эди, аммо муваффақиятга эришиши учун унга атрофидаги ўйинчилар керак бўлади.

Менга Майкл Кэррик ва унинг «МанчестерЮнайтед» учун қилган ишлари жуда ёқади. Қолаверса, у Заир-Эмерининг позициясида ўйнаган. Шунинг учун, унга қандай қилиб яхшироқ бўлиш борасида ажойиб маслаҳатлар беришига деярли ишончим комил. Бу Уоррен учун зўр қадам бўлиши мумкин эди.

Заир-Эмери — ҳақиқий жангчи. У ўзи ўйнаётган жамоа учун ўзини қурбон қилишга тайёр. Бу аниқ. У тайёр бўладими? Ҳозирча ишончим комил эмас. У ажойиб мавсумни ўтказди. Уни яхши якунлади, лекин дастлабки олти ойда қийинчиликларга дуч келди. Шу сабабли Уоррен аксарият ўйинларда майдонга тушмади. Эҳтимол, клубда қолиш ёки қолмаслик борасида иккилангани учундир», — дея Лебёфнинг сўзларини келтиради Tribal Football.

Манба: www.euro-football.ru
Киритилди: 22:57, 07.06.2026.
Ўқилди: 1144 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик