Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Жуд Беллингем ЖЧ-2026 ҳақида: «Энг муҳими — футболдан завқ олиш»

Баҳо:
+ | -

Англия миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем Жаҳон чемпионатидаги муваффақиятнинг асосий омилларидан бири — жамоа ичидаги муҳит ҳамда ҳар бир футболчининг қўллаб-қувватланишни ҳис қилиши эканини айтди.

Футболчи Англия финалга қадар етиб бориб, Испанияга имкониятни бой берган Евро-2024 тажрибасини ёдга олди ва ўшанда жамоада бирдамлик етишмаганини таъкидлади.

«Ўшанда биз майдондан ташқаридаги айрим масалаларда бироз хатога йўл қўйгандик. Турли сабабларга кўра, жамоа кутилгандек бир тану бир жон бўла олмади, деб ўйлайман. Босим ҳам ўз сўзини айтди — бизни турнирда ғалаба қозониши шарт бўлган икки-учта фаворит жамоадан бири деб ҳисоблашарди. Ҳатто ғалаба қозонган ўйинларимизда ҳам ич-ичимиздан ҳақиқий қувончни ҳис қилмасдик. Сабаби у қадар яхши ўйин кўрсата олмаётгандик», — деди Беллингем «Lions’ Den» дастурида.

Терма жамоадаги ҳозирги муҳит ҳақида гапирар экан, Беллингем таркиб янада жипслашганини алоҳида қайд этди:

«Бу сафар ўша аччиқ тажрибага таяниб, бир нарсани яхши тушуниб турибмиз: Жаҳон чемпионати финалида ғалаба голини урадиган футболчи доим ҳам сиз олдиндан тахмин қилган ўйинчи бўлавермайди. Шу боис ҳар бир футболчи тайёр туриши, ўзини қадрли ва жамоанинг муҳим бир бўлаги сифатида ҳис қилиши лозим. Энг муҳими — жараёндан завқ олиш. Футболда ғалабалар тез ўтиб кетади, шунинг учун мана шу лаҳзаларни қадрлашни ва уларни маҳкам тутишни ўрганиш керак».

Эслатиб ўтамиз, Англия терма жамоаси Мундиалдаги иштирокини Хорватияга қарши баҳс билан бошлайди. Шундан сўнг англияликлар гуруҳ босқичида Гана ва Панама терма жамоалари билан куч синашади.

Киритилди: 18:17, 12.06.2026.
Ўқилди: 643 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик