Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

Рафинья «Барселона»да қолишга қарор қилди

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг «Барселона» клуби юлдузли вингери Рафинья Диас яқин келажак бўйича ўз режаларини белгилаб олди. Sport.es нашри хабар беришича, бразилиялик ярим ҳимоячи Саудия Арабистони чемпионатидан келиб тушган манфаатли таклифларга қарамай, ёзда клубдан кетмоқчи эмас.

«Кўк-анорранглилар» ҳам жамоанинг етакчи ўйинчиси билан хайрлашишни исташмаяпти. 29 ёшли вингер каталониялик топ-клуб билан 2028 йил июнь ойи охиригача мўлжалланган шартнома мажбуриятларига эга. Transfermarkt портали бразилиялик футболчининг бозор қийматини 70 миллион еврога баҳоламоқда.

Маълумотларга кўра, футболчи ўз шартномасини қайта кўриб чиқилишига умид қилмоқда, чунки амалдаги келишув шартлари жамоанинг бошқа бир қатор етакчилариникидан фарқ қилади. Аммо ҳозирча клуб раҳбарияти шартномани ўзгартиришга тайёр эмас. Шунингдек, музокаралар жараёнига футболчининг Бразилия терма жамоаси сафида олган жароҳати ҳам таъсир қилган. Клуб Рафиньяга келажакда ҳам ишонади, унинг сотилиши эса фақат кейинги ёзда, шартнома муддати тугашига бир йил қолганидагина муҳокама қилиниши мумкин.

Киритилди: 14:49, 14.06.2026.
Ўқилди: 486 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик