Миланнинг «Интер» клуби ҳимоячи Жед Спенснинг трансфери бўйича Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби билан музокараларни бошлади. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.
Манба берган маълумотларга кўра, инглизлар 25 ёшли футболчи учун 35 миллион евро сўрашган. Бошқа тафсилотлар ҳозирча ошкор этилмаган, бироқ аввалроқ Спенс «Интер»нинг мудофаа қаноти учун асосий трансфер мақсадига айлангани хабар қилинган эди.
Ўтган мавсумда Спенс барча мусобақаларда 44 та учрашувда майдонга тушди, аммо бирорта ҳам самарали ҳаракатни ўз ҳисобига ёзиб қўя олмади.
Transfermarkt маълумотларига кўра, Англия терма жамоаси футболчисининг бозор қиймати 30 миллион еврони ташкил этади.













