Лондоннинг «Арсенал» клуби ва Франция терма жамоаси марказий ҳимоячиси Вильям Салиба жиддий жароҳати туфайли узоқ вақтга майдондан ташқарида қолиши мумкин.
Яқинда маълум бўлишича, футболчи анча вақт мобайнида умуртқа поғонасидаги синиш билан майдонга тушиб келган. Организм юкламаларга дош бера олмади ва марказий ҳимоячи ЖЧ-2026 ярим финалида Испанияга қарши кечган ўйиннинг биринчи бўлимида майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Энди Салибага жарроҳлик амалиёти талаб этилади. Журналист Чарльз Уоттснинг маълумотларига кўра, франциялик футболчининг тикланиши дастлаб тахмин қилинганидан ҳам кўпроқ вақт олиши мумкин. Дастлабки тахминларга кўра, футболчи йил охиригача ўйнай олмайди, аммо реабилитация муддати янада чўзилиб кетишидан хавотирлар бор.
Яқин вақт ичида Вильям Салиба «Арсенал» ихтиёрига қайтади ва у ерда тикланиш муддатларини аниқлаш учун қўшимча текширувлардан ўтади.













