Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро - Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор - Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна - Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК

«Бешиктош» Кабаль билан қизиқмоқда

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» ҳимоячиси Хуан Кабаль яқин келажакда клубни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Calciomercato хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, 25 ёшли колумбиялик футболчига Туркиянинг «Бешиктош» клуби қизиқиш билдирмоқда. Футболчи «Ювентус» бош мураббийи Лучано Спаллеттининг узоқ муддатли режаларига кирмайди. Турин клуби шартномаси 2029 йилгача амал қиладиган Кабаль бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Кабаль 2024 йилнинг ёзида «Верона»дан 11 миллион евро эвазига «Ювентус»га ўтган эди, бироқ жароҳатлар туфайли икки мавсум давомида Турин жамоаси сафида барча турнирларда бор-йўғи 28 та ўйин ўтказган. Ўтган мавсумда ҳимоячи А Серияда фақат 12 та учрашувда майдонга тушди.

Футболчининг бозор қиймати 7 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 17:18, 19.07.2026.
Ўқилди: 627 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик