Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро 1-0 Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор 2-1 Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна 1-5 Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК

«Ливерпуль» колумбиялик ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олмоқда

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» 17 ёшли колумбиялик ярим ҳимоячи Самуэль Мартинеснинг «Атлетико Насьональ»дан трансферини якунлашга яқин турибди.

Журналист Флориан Плеттенбергнинг хабар беришича, футболчи шартнома имзолашдан олдин тиббий кўрикдан ўтиш учун аллақачон Англияга жўнаб кетган.

Маълум қилинишича, трансфер суммаси 1 миллион долларни ташкил қилади, шунингдек, колумбиялик клуб футболчининг келгуси сотувидан маълум фоизни ўзида сақлаб қолади. Муваффақиятли тиббий кўрикдан сўнг, Мартинес «Ливерпуль» билан беш йиллик шартнома имзолайди.

Ярим ҳимоячи инглиз клуби сафига вояга етганидан сўнг расман қўшилиши мумкин. Футболчи келаси йилнинг 5 апрелида 18 ёшга тўлади ва шундан сўнг трансфер кучга киради.

Самуэль Мартинес ҳали «Атлетико Насьональ»нинг асосий жамоасида дебют қилмаган. Халқаро миқёсда у Колумбия U-17 терма жамоасида ўйнаган ва улар сафида олтита расмий ўйинда майдонга тушган.

Киритилди: 18:32, 19.07.2026.
Ўқилди: 1408 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик