Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро 1-0 Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор 2-1 Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна 1-5 Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

«Арсенал» собиқ ҳужумчиси Альваресни ўз жамоасида кўрмоқчи

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби собиқ ҳужумчиси Жереми Алиадьер аргентиналик форвард Хулиан Альварес ҳақида фикр билдирди. «Барселона»дан ташқари, «канонирлар» ҳам футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун даъвогарлик қилмоқда.

«Агар унда «Арсенал»да ўйнаш истаги бўлганида эди, уни ҳозироқ ўз жамоамга олиб кетган бўлардим. У — ноёб футболчи. Буни биз яна жаҳон чемпионатининг Англияга қарши ўйинида ҳам кўрдик. У доимо жамоа манфаати учун меҳнат қилади, фаол прессинг уюштиради ва Мессига юкламанинг бир қисмини олиб ташлашда ёрдам беради. Мен «Арсенал»да айнан шундай футболчини кўришни хоҳлардим», — дея Алиадьернинг сўзларини келтиради Goal портали.

«Атлетико» ўз ҳужумчисини тахминан 150 миллион еврога баҳоламоқда. Агар трансфер шу сумма эвазига амалга ошса, у Британия футболи тарихидаги энг йирик рекордга айланади.

Киритилди: 11:04, 21.07.2026.
Ўқилди: 548 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик