Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

15 ёшли футболчи «Манчестер Юнайтед»нинг қайдномасидан жой олди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» 15 ёшли вингер Жей-Жей Габриэльни «Русенборг»га қарши ўртоқлик ўйини қайдномасига киритди. Ёш футболчи Майкл Каррик бошчилигидаги асосий жамоа билан бирга Норвегияга йўл олди.

Ўтган мавсум якунларига кўра, Габриэль Англиянинг юниорлар ўртасидаги чемпионатида энг яхши футболчи ҳамда «Манчестер Юнайтед» академиясининг 18 ёшгача бўлган тоифасидаги энг яхши ўйинчиси совринларини қўлга киритди. Футболчи барча мусобақаларда майдонга тушган 32 та ўйинда 29 та гол уришга эришди.

Агар футболчи «Русенборг»га қарши ўйинда майдонга тушса, у «Манчестер Юнайтед» тарихидаги энг ёш ўйинчилардан бирига айланиши мумкин. Клуб рекорди 16 ёшу 19 кунлигида дебют қилган Дэвид Гаскеллга тегишли.

Киритилди: 07:54, 24.07.2026.
Ўқилди: 1029 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик