Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

“Ўшанда Месси ҳакамдан ёрдам сўраётгандек туюлганди” — Мюллер

Баҳо:
+ | -2

Германия терма жамоаси ва “Бавария”нинг собиқ ярим ҳимоячиси Томас Мюллер ҳакамлар ҳар доим Жаҳон чемпионатларида Лионель Мессини қўллаб-қувватлаганликларига шама қилди. У 2010-йилги Жаҳон чемпионати чорак финалидаги Германия ва Аргентина ўртасидаги ўйинни мисол қилиб келтирди.

“Биз Аргентинага қарши ўйинда ҳисобда олдинда эдик ва Лео Месси ёнимда турарди. Тўп майдонда сапчиб, қўлимга тегди. Ҳакам дарҳол менга сариқ карточка кўрсатди, чунки Лео ёнимда турганди.

Гўё Месси ҳакамга: “Биз аллақачон 2:0 ҳисобида ютқазяпмиз, илтимос, бизга озгина ёрдам беринг”, деб айтаётгандек туюлди”, — дея Мюллернинг сўзларидан иқтибос келтиради Goal нашри.

Ўша сариқ карточка туфайли Мюллер Испанияга қарши Жаҳон чемпионати ярим финалини ўтказиб юборганди.Ярим финалда Испания 1:0 ҳисобида Германияни таслим этган.

Аввалроқ Аргентина футбол ассоциацияси (АФА) 2026-йилги Жаҳон чемпионати пайтида ўйинчиларга қарши дезинформация кампаниясини олиб борганларга қарши катта суд жараёнини бошламоқчи экани хабар қилинганди.

Манбага кўра, туҳмат бўйича суд жараёни ёлғон танқидий даъволар, уйдирма ёки тасдиқланмаган тасвирлар ва асоссиз айбловларга қаратилади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:15, 24.07.2026.
Ўқилди: 818 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик