«Реал» ва «Рома»нинг собиқ футболчиси Борха Майораль Жозе Моуриньо қўл остида ишлаган даврлари ҳақида гапириб берди. Marca нашрига берган интервьюсида Майораль уни ҳам мақтади, ҳам танқид қилди.
«Моуриньонинг менга энг ёққан томони — унинг машғулотлари эди. Улар жуда рақобатли ва жуда қизиқарли ўтарди. Менинг вазиятим идеал бўлмаса-да, у билан ишлаш менга ёқарди. Вақт ўтиши билан у суҳбатларда мени ҳайратда қолдирарди, меҳнатимнинг эътироф этилишини ҳис қилардим. Бир сафар у менинг барвақтроқ майдонга тушишга муносиб бўлганимни айтгани ва матбуот анжуманларидан бирида мен ҳақимда жуда яхши гаплар гапиргани ёдимда. Мен буни ҳеч қачон унутмайман.
Моуриньода менинг энг кўп ғашимни келтирадиган нарса — унинг мағлубиятни тан ола билмаслигидир. У кийиниш хонасида менга ёқмайдиган ёқимсиз эътирозларни билдирарди — булар нафақат менга, балки бошқа футболчиларга ҳам қаратилган бўларди. Мен унинг жуда амбицияли инсон эканини ва ҳаммамиз аччиқ устида ортиқча гапириб юборишимиз мумкинлигини тушунаман, лекин ҳар доим ҳурмат биринчи ўринда туриши керак», — деди Майораль.
Шу ёзда Жозе Моуриньо «Реал»га қайтди.













