«ПСЖ» ҳужумчиси Дезире Дуэ УЕФА Суперкубоги учун «Астон Вилла»га қарши ўтказилган ва 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган учрашувдан сўнг фикр билдирди. 21 ёшли француз баҳснинг энг яхши футболчиси деб топилди.
«Ажойиб! Бу соврин — ақл бовар қилмас даражадаги натижа. Уни қўлга киритиш жуда қийин, чунки бунинг учун аввал Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш керак. Аммо биз буни иккинчи марта уддаладик — бу шунчаки ақл бовар қилмас ҳолат.
Биз доим ғалабага чанқоқмиз, доимо ютишни истаймиз. Чемпионлар лигаси финалидан кейин ҳам янада кўпроқ нарсага эришишни хоҳлаётганимизни айтгандим. Бизнинг мақсадларимиз жуда катта. Биз ёшмиз ва бу мавсумда яна барча совринларни қўлга киритишни истаймиз», — дея Дуэнинг сўзларини УЕФА матбуот хизмати келтирди.
«ПСЖ» кетма-кет иккинчи йил мавсумни УЕФА Суперкубоги учун баҳсдаги ғалаба билан бошлади.













