Кириш Регистрация
14/08 19:00 Навбаҳор 4-3 Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо 2-2 Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум 2-0 Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

Эдин Жеко 15 йиллик танаффусдан сўнг Бундеслигага қайтиши ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Шальке 04» ҳужумчиси Эдин Жеко Бундеслиганинг бўлажак мавсумидан нималар кутаётгани билан ўртоқлашди.

Боснилик ветеран Гельзенкирхен жамоасига январда келиб қўшилган эди, баҳорда эса клубга олий дивизионга чиқишда ёрдам берди. Ҳужумчи 15 йил ичида илк бор Биринчи Бундеслигада майдонга тушади.

«Нимани интиқлик билан кутяпман? Эҳтимол, «Бавария»га қарши ўйинларнидир. Улар Компани қўл остида жуда яхши ўйин кўрсатишмоқда. Венсан — менинг дўстим ва собиқ сардорим. «Бавария»га қарши ўйинлар нафақат бизга, балки Бундеслиганинг сира истисносиз барча жамоаларига оғир кечади. Жиддий айтадиган бўлсам, мавсум бошланишини ҳақиқатан ҳам интиқлик билан кутяпман, ахир бу ерда 15 йилдан бери ўйнаганим йўқ», — деди 40 ёшли футболчи Sky Sport нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Эдин Жеко 2007 йилдан 2011 йилгача «Вольфсбург» шарафини ҳимоя қилган, у ердан «Манчестер Сити»га ўтган ва айнан ўша ерда Мюнхен грандининг ҳозирги бош мураббийи билан бирга тўп сурган.

Киритилди: 07:31, 14.08.2026.
Ўқилди: 491 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик