Кириш Регистрация
14/08 19:00 Навбаҳор 4-3 Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо 2-2 Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум 2-0 Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

Де Йонг "Барселона"нинг янги мавсумдаги мақсадларини очиқлади

Баҳо:
+1 | -

"Барселона"нинг нидерландиялик ярим ҳимоячиси Френки де Йонг жамоанинг янги мавсумдаги мақсадлари ҳақида фикр билдирди.

"Биз ўз кучимизга ишонамиз. Менимча, жамоамиз таркиби яхши ва уни янада кучайтиришни ҳам уддалаяпмиз. Ҳар йили янада кучли бўлиб боряпмиз. Бу ёш жамоа, аммо аллақачон бир қатор совринларни қўлга киритишга улгурди.

Бизда катта амбициялар бор ва янада кўпроқ ғалаба қозонишни истаймиз.

Барча мусобақаларда катта умид билан иштирокни бошлаймиз. Сўнгги йилларда совринлар ютаяпмиз, аммо ҳали бажарилмаган вазифалар ҳам бор. Биз ҳар йили барча турнирларда ғалаба қозонишни хоҳлаймиз. Албатта, Чемпионлар лигаси биз учун алоҳида аҳамиятга эга", — дея де Йонгнинг сўзларини клуб расмий сайти келтирди.

Киритилди: 23:03, 14.08.2026.
Ўқилди: 816 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик