«Гамбург» бош мураббийи Мерлин Полцин Фабиу Виейрани жамоага қайтариш катта куч бўлишини таъкидлади. Бироқ «Арсенал» билан музокаралар ҳозирча якунига етмаган.
Виейра ўтган мавсумни «Гамбург»да ижара асосида ўтказиб, Бундеслигада 29 та учрашувда майдонга тушган ва гол ҳамда голли узатмалар ҳисобига жами 11 та самарали ҳаракат қайд этган.
Унинг ўйини Полцинда жуда яхши таассурот қолдирган ва мураббий португалиялик ярим ҳимоячи Бундеслигага қайтган «Гамбург» учун яна муҳим футболчи бўлиши мумкин, деб ҳисобламоқда.
«Мен буни кўп марта айтганман: Фабиу ўтган мавсумда бизга жуда кўп ажойиб лаҳзаларни тақдим этди. У жуда юқори савиядаги футболчи. Бундан ташқари, у жамоага жуда яхши мослашган ва ўзига хос жиҳатларни олиб киради», — деди Полцин.
«Мен баъзан назорат қила олмайдиган нарсалар ҳақида ортиқча ўйламасликка ҳаракат қиламан. Агар у қайтиб келса, бу биз учун жуда катта куч бўларди», — дея қўшимча қилди мутахассис.
«Гамбург» айни пайтда «Арсенал» билан келишувга эришиш устида ишламоқда, аммо ҳозирча Лондон клуби белгилаган трансфер нархини қондиргани йўқ.













