Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти ва Англия терма жамоаси устози Томас Тухель Англия чемпионатидаги «Челси» — «Брайтон» учрашувини бирга кузатмоқда.
Мутахассислар «Стэмфорд Бридж» стадионида ёнма-ён жойлашиб, жамоалар ўйинини томоша қилмоқда.

Қайд этиш жоиз, Анчелотти ҳам, Тухель ҳам ўз вақтида «Челси»ни бошқарган.
«Челси» ва «Брайтон» Лондондаги учрашувни ўтказмоқда. Биринчи бўлим ўртасига келиб, «Челси» рақиб дарвозасини икки марта ишғол қилиб, ишончли устунликка эга бўлган.













