Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Равшан Ҳайдаров: «Динамо» кетма-кет барқарор ўйнайдиган даражада эмас»

Баҳо:
+ | -

“Бунёдкор” – “Динамо” учрашувидан кейинги матбуот анжуманида биринчи бўлиб самарқандликлар устози иштирок этди.

- Ўйинга ҳақида гапиришдан олдин, ушбу баҳсга қаратилган тайёргарлигимиз кўтаринки руҳда олиб борилганини таъкидламоқчиман. Шу боисдан ҳам ўйин бошларида ҳисобни очишга ҳам эришдик. Лекин “Динамо” 2-3та кетма-кет ўйинларда барқарор ўйнайдиган даражага чиққанимиз йўқ. Гол уриб, ҳимояга ўтириб олдик. Буни эса “Бунёдкор”нинг тажрибали футболчилари кечиришмади. Ҳимояда сабр билан ўйнаб, тезкор қарши ҳужумга ўтиш тактикасини ишлаб чиққандик. Афсуски, ўйинимиз қовушмади, - деб гап бошлади Равшан Акмалович.

- Акмал Бозоровнинг алмаштирилиши нима билан боғлиқ? У Жасур Ҳасановга кўп бора якка курашларда ютқазганими ёки ўтказиб юборилган голда айби бормиди?
- Йўқ, у жароҳат олди! Лекин қанотдаги футболчиларимизни яхши ўйнашди дея олмайман. Чунки қанотларда кўп бора имкониятни бой бердик.

- Биринчи бўлимдаги ёш болаларча хатоларни нима билан боғлаган бўлардингиз?
- Буни ҳаяжонга йўйган бўлардим. Биз иккита яхши ўйнаб, учинчисида ҳаяжонга бериляпмиз.

- Кейинги турда “Динамо” ўз майдонида “Пахтакор”ни қабул қилади. Шу ўйинга тўлиқ таркибни йиға оласизми?
- Албатта, жароҳатланганлар сафга қайтишади. Бу ўйингача яна икки ҳафта бор.

- Тушунмадингиз, мен айтмоқчиманки “Пахтакор”дан ижарага олинган футболчилар майдонга тушишадими?
- Очиғини айтсам, бу масалада ҳали гаплашмаганмиз. Шартномаларни қараб чиқамиз ва бир тўхтамга келамиз.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 22:33, 05.10.2013.
Ўқилди: 2548 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.