«ПСЖ» ҳимоячиси Тиаго Моттанинг агенти Алессандро Канови мижозининг «Наполи»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларни ҳақиқатдан йироқ эканини таъкидлади.
«Унинг «Наполи»га ўтиши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатдан йироқ. У «ПСЖ»да ўзини яхши ҳис қилмоқда. Ҳа, Тиаго жамоа билан янги шартнома имзолаганича йўқ, лэкин унинг кетиши бўлмаган гап»,- дейди агент.













