Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

«Камбэк Юнайтед» Boxing Dayни ғалаба билан бошлади

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" 18-турнинг очилиш ўйинида "Халл Сити" майдонида меҳмон бўлиб, қийин ғалабани қўлга киритди.

Ўйиннинг 4-дақиқасидаёқ мезбонлар ҳисобни очишди. Бурчакдан узатилган тўп учун ҳаводаги курашда меҳмон жамоа ҳимоячилари имкониятни бой беришгач Честер икки метр масофадан дарвозани ишғол қилди - 1:0. Орадан кўп ўтмай ҳисобдаги фарқ иккитага ошди. Бу сафар ҳам "МЮ" ҳимоячиларининг хатоси ва 2:0.

Бундай ҳолга аввал ҳам жуда кўп бор тушган "қизил иблислар" яна бир бор ажойиб камбэк намойиш этишди. Дастлаб 19-дақиқада жарима зарбасидан оширилган тўпни Смоллинг тўрга йўллаб ҳисобни қисқартирган бўлса, 5 дақиқа ўтар-ўтмай Руни 20 метрлар чамасидан дарвозани аниқ мўлжалга олиб таблодаги ҳисобни 2:2 кўринишига келтирди.

Танаффусдан сўнг мезбонлар вакили Честер "дублга" эришди. Ўйинда ҳисобни очган ҳимоячи 66-дақиқада "МЮ"нинг ўнг қанотдан ташкил этган ҳужуми натижасида жарима майдонига оширилган тўпни ўз дарвозасига буриб юборди.

Халл – Манчестер Юнайтед 2:3 (2:2)

Голлар: 1:0 – 4 Честер, 2:0 – 13 Мейлер, 2:1 – 19 Смоллинг, 2:2 – 26 Руни, 2:3 – 66, автогол Честер.

"Ҳалл": – Макгрегор (Харпер, 46), Честер, Брюс, Керт. Дэвис, Аль-Мухаммади, Хаддлстоун, Фигероа (Бойд, 73), Ливермор, Мейлер (Корен, 46), Сагбо, Грэм.

"Манчестер Юнайтед": – Де Хеа, Рафаэл (Янузай, 18), Смоллинг, Дж. Эванс, Эвра, Флетчер (Х. Эрнандес, 62), Клеверли, Валенсия, Руни, Эшли Янг (Кэррик, 78), Уэлбек.

Огоҳлантиришлар: Фигероа (19), Янузай (34), Валенсия (61), Брюс (72), Руни (73).

Четлатиш: Валенсия (90).

Манба: www.stadion.uz.

Бироздан сўнг 18-турнинг 8 ўйини бир вақтда бошланади. Марказий учрашув эса Тошкент вақти билан соат 22:30га белгиланган.

Киритилди: 19:35, 26.12.2013.
Ўқилди: 5271 марта.
Фикрлар: 144 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.