Кириш Регистрация
30/09 00:00 Атлетико 1-1 Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция 2-1 Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон 1-6 Аргентина
30/09 21:00 Ас-Садд 2-0 Истиқлол
30/09 21:00 Персеполис 1-1 Пахтакор
30/09 21:00 Ал-Васл 0-2 Ал-Аҳли (СА)
30/09 23:00 Ан-Наср (СА) 2-1 Ар-Райян
30/09 23:45 Парма 2-3 Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал 3-1 Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут 3-1 Саутгемптон

«Манчестер Юнайтед» - «Тоттенхэм». Превью

Баҳо:
+ | -

Бугун бўлиб ўтадиган Англия премьер-лигаси 20-турининг марказий баҳси "Манччестер Юнайтед" ва "Тоттенхэм" ўртасида кечади. Ушбу ўйинга доир айрим маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Стадион: «Олд Траффорд», Манчестер.
Турнир: Премьер-лига, 20-тур.
Кун: Чоршанба, 1 январь 2014 йил.
Бошланиш вақти: 22:30 (Тошкент).
Бош ҳакам: Хорвард Уэбб.
Қанот ҳакамлари: Майк Мулларкей, Даррен Канн.
Захира ҳакам: Нейл Суорбрик.

ЎЙИН ОЛДИДАН МАЪЛУМОТЛАР

«МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД»
«Қизил иблислар» Уэйн Рунини ҳолатига қараган ҳолда бу учрашувда уни майдонга тушириш ёки тушмаслигини ҳал қилади. Робин ван Перси эса бу учрашувда жамоадошларига ёрдам бера олмайди.

Четлатиш: Йўқ.
Жароҳат олганлар: Рафаэл, Жонс, Нани, Феллайни, ван Перси.
Сўроқ остида: Руни.
Қайднома: Де Хеа, Линдегаард, Жонстоун, Рафаэль, Смоллинг, Фердинанд, Эванс, Эвра, Видич, Фабио, Валенcия, Нани, Кэррик, Флетчер, Клеверли, Гиггз, Андерсон, Янг, Саа, Янузай, Руни, Уэлбек, Кагава, Эрнандез.

«ТОТТЕНХЭМ»
«Шпорлар» таркибида Паулиньо ушбу учрашувда майдонга туша олмайди. Кайл Уокер эса дисквалификация муддатини ўтаб сафга қайтди ва бу учрашувда майдонга туширилиши мумкин. Шунингдек, бу учрашувда Дефо ва Денни Роузларнинг майдонга туширилиши сўроқ остида.

Четлатиш: Йўқ.
Жароҳат олганлар: Кейн, Таунсенд, Ранери, Қобул, Вертонген, Паулиньо.
Сўроқ остида: Дефо, Денни Роуз.
Қайднома: Льорис, Фридел, Уолкер, Наутон, Фраерс, Роус, Даусон, Кирикес, Велкович, Капоуе, Дембеле, Леннон, Фредерикс, Бенталеб, Сигурдссон, Эриксен, Чадли, Ламела, Холтби, Адебайор, Дефо, Солдадо.

ЖАМОАЛАР ҲОЛАТИ

«МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД»
6-ўрин, 34 очко.
Охирги 6 учрашувда қайд этилган натижалари (барча турнирларда) +6=0-0.
«Манчестер Юнайтед» охирги ўтказган барча турнирлардаги 6 учрашувида ғалаба қозонди. Уларнинг 4 тасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. Бунинг натижасида уларнинг 2012 йил август-сентябр ойларидан буён кўрсатган энг яхши ғалабали натижалари ҳисобланади.

Девид Мойес жамоаси чемпионат доирасидаги охирги 13 учрашувдан 8 тасида ғалаба қозониб, икки бора мағлубиятга учрашган. «Юнайтед» чемпионат доирасида 76 учрашувдан буён пенальтидан гол ўтказиб юборишмаган.

«ТОТТЕНХЭМ»
7-ўрин, 34 очко.
Охирги 6 учрашувда қайд этилган натижалари (барча турнирларда) +3=1-2.
«Шпорлар» Премер-лиганинг сўнгги 3 учрашувида 7 та гол уришга эришди. Андре Виллаш-Боаш бошчилигидаги «Тоттенхэм» эса охирги 7 учрашувда 7 та гол кирита олган эди. Ўтган турда «Сток Сити» устидан 3:0 ҳисобида қозонилган ғалаба, «Тоттенхэм» учун Премьер-лигада 2012 йилнинг 26 декабрида «Астон Вилла» устидан қозонилган 4:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг энг йирик ғалаба бўлди.

«Тоттенхэм» бу мавсумда қолган клубларга қараганда кўпроқ пенальти тепишмоқда (4). Уларнинг барчасини Роберто Солдадо амалга оширмоқда.

ФУТБОЛЧИЛАР ВА РEКОРДЛАР ҲАҚИДА

«МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД»
Тўпурарлар
: Руни 11 гол (9 та Лигада), ван Перси 10 гол (7 Лигада)
Уэйн Руни чемпионат доирасида ушбу мавсумда «қизил иблислар»нинг 28% голини урган.  Руни чемпионат доирасида «шпорлар» дарвозасини 9 бора ишғол қилган. У сўнгги 6 учрашувда 7 бора «шпорлар»ни хафа қилган.

Денни Уэлбек Премер-лиганинг сўнгги 4 учрашувида 4 та гол киритиб, 1 бора голи узатма амалга оширган. Агарда Майкл Кэррик бу учрашувда майдонга туширилса, у ҳолда Керрик собиқ клубига қарши майдонга тушган бўлади.

«ТОТТЕНХЭМ»
Тўпурар
: Солдадо 8 гол (5 Лигада).
Агарда Зеки Фраерс бу учрашувда майдонга туширилса, у ҳолда Фраерс собиқ клубига қарши майдонга тушган бўлади.

ЖАМОАЛАР ЎРТАСИДАГИ УЧРАШУВЛАР
Ушбу клублар барча мусобақаларда жами 179 бора ўзаро майдонга тушишган. Шулардан 84 тасида «Манчестер Юнайтед», 47 тасида эса «Тоттенхэм» ғалаба қозонган. Шунингдек, 48 бора дуранг натижа қайд этилган.

«Шпорлар» Премьер-лига доирасида «Юнайтед»га қарши сўнгги 25 учрашувда фақатгина бир бора ғалабага эришган - 1 ғалаба, 7 дурранг, 17 мағлубият.

«Тоттенхэм» чемпионат доирасида «Олд Траффорд»да ўтган 19 учрашувдан 13 тасида «Юнайтед» дарвозасини ишғол қила олмаган.

Иккинчи томондан «Юнайтед» чемпионат доирасида 3 учрашувдан буён «Тоттенхэм»ни мағлубиятга учрата олмаяпти - 2 дуранг, 1 мағлубият.

ЎТГАН МАВСУМДАГИ УЧРАШУВ
«Тоттенхэм» - «Манчестер Юнайтед» 1:1
20 январ 2013 йил.
Ҳакам: Крис Фой.
Голлар: Демпси (90+3) — ван Перси (25).

БИРИНЧИ ДАВРАДА КEЧГАН УЧРАШУВ
«Тоттенхэм» - «Манчестер Юнайтед» 2:2
Сана: 1 декабрь 2013 йил.
Ҳакам: Майк Дин.
Голлар: Уокер (18), Сандро (54) — Руни (32, 57-пен).

Манба: www.fapl.uz
Киритилди: 14:21, 01.01.2014.
Ўқилди: 2974 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.