"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Уэйн Руни жамоа билан шартномани узайтирмасликка қарор қилди. Британия ОАВга асосланиб sports.ru хабар тарқатди.
Футболчи билан музокара олиб борган клуб раҳбарияти ҳам буни таъкидлашмоқда ва Руни ёзда клубни тарк этиши мумкинлигига ишоралар қилишмоқда.
Рунининг "МЮ" билан шартномани узайтириш масаласида Британия ОАВдаги энг муҳим мавзулардан бири бўлиб, у ёздан бери давом этиб келмоқда. Ўшанда ҳужумчи жамоа раҳбариятидан "Челси"нинг таклифини қабул қилишни сўраганди. Бироқ "қизил иблислар" футболчини сотишни исташмади. Мавсум бошланганидан кейин эса унга янги шартнома таклиф қилишмоқда. Ҳозирча эса "шрек" буни рад қилиб келмоқда.
Бу ерда гап пулда эмас, назаримизда. Шундоқ ҳам Рунининг бир ҳафталик маоли 250 мнг фунтни ташкил этади. Ушбу мавсум якунига кўра "МЮ" Чемпионлар лигасидан қуруқ қолиш хавфи мавжуд. Агар бундай бўлиб чиқса, жамоа нафақат молиявий зарар кўради, балки етакчи футболчиларидан ҳам айрилиши мумкин.
Руни эса Европа лигасида ўйнамоқчи эмас. Шу боис, футболчининг агентлари, маълумотларга қараганда Мадриднинг "Реал" ва Франциянинг "ПСЖ" жамоалари билан музокараларни бошлади.
Ушбу мавсумда эса Руни манчестерликларнинг энг яхши футболчилаидан бири бўлиб турибди. У яхши ўйин намойиш қилмоқда.
Ўтган йили унга нисбатан хуштакбозлик қилган мухлислар эса ҳар бир ўйинда унинг шарафига қўшиқлар куйлаб, ундан шартномани узайтиришни сўрашмоқчи. Унинг шартномаси эса 2015 йилда якунига етади.