Испания кубогининг "Хетафе"га қарши ўйинида 2та гол урган Лионель Месси Ла-лиганинг 19-тури доирасида "Атлетико"га қарши ўйинда майдонга тушиш эҳтимоли борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Хетафе"га қарши ўйинда майдонга қайтишни истагандим. Ахир кўп ўйинларни ўтказиб юбордим. Машғулотлар пайтида ўзимни яхши ҳис қилдим. Жароҳатимни даволадим, тезроқ майдонга қайтиш учун тинимсиз ишладим.
"Атлетико"га қарши ўйин? Бу борада шифокор ва мураббий билан суҳбатлашаман. Яна майдонга тушишни истардим. Имконим бўлса, ўйнайман.
Ҳамиша клуби ҳақида ўйлайман. Мақсадим — "Барселона"да охиригача қолиш. Бу жамоада ўйнаш истагим ҳеч қачон йўқолмайди. Олдимизда қийин бўлган 5-6 ой кутмоқда. Бизда алмаштириб бўлмас ўйинчилар йўқ. Ҳар бир ўйинчи майдонга тушиши ва ўйнаши мумкин", дейди аргентиналик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, «Атлетико» – «Барселона» ўйини шанба оқшомида, Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.