Каталониянинг «Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Месси сафга қайтганидан хабарингиз бор. Эртага «Барселона» ҳамда «Атлетико» клублари Испания чемпионатининг марказий баҳсида майдонга тушишади.
![]()
Ўйин Мадриддаги «Висенте Калдерон» стадионида бўлиб ўтади. Буни қарангки, Месси «Камп Ноу»ни ҳисобга олмаганда энг кўп Мадридда гол урган. 9 марта «Сантяго Бернабео»да ва шунча «Висенте Калдерон»да. Кўрамиз эртага нима бўларкин.













