Англия чемпионати 21-туридан ўрин олган «Сток» ҳамда «Ливерпуль» жамоалари ўртасидаги ўйин давом этмоқда.
Ҳозиргина Луис Суарес ҳисобни 2:0га оширди. Бу билан Суарес ўзига хос омадсиз анъанага чек қўйди. Ҳужумчи «Сток Сити»га қарши охирги учта ўйинда гол уролмаётган эди. Эслатиб ўтамиз, бу ҳужумчининг жорий мавсумда премьер лига доирасида киритган 21-голи бўлди.