Ҳозиргина Англия чемпионати 22-турининг охирги ўйини якунланди. «Вест Бромвич» ўз майдонида «Эвертон»ни қабул қилди. Ўйинда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди. «Эвертон» бу ўйинда ғалаба қозонса, тўртинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин эди, лекин Роберти Мартинес жамоаси бундан фойдалана олмади.
Ўйинни «Эвертон» ҳужумлар билан бошлади. Айниқса ҳужумда Ромелу Лукаку ҳамда Брайн Овьедолар фаол ҳаракат қилишди. Қанотларда эса Симус Колман ва Кевин Миралесларнинг ўйинлари тақсинга сазовор бўлди.
Қарши ҳужумлардан бирида «Эвертон» футболчилари тўпни ҳаволатиб ҳужум чизиғига узатишди. Иккинчи қаватдаги устунлигидан фойдаланган Лукаку тўпни ажойиб тарзда Кевин Миралесга етказиб берди ва Миралес Диего Луганони тезликда ортда қолдирган ҳолда Фостер дарвозасининг яқин бурчагини аниқ нишонган олди. Биринчи бўлим шу ҳисоб билан якунланди.
Иккинчи бўлимда «Вест Бромвич» анча фаол ҳаракат қила бошлади. Таъкидлаш жоизки, бу Пепе Мелнинг жамоа бош мураббийлигидаги илк ўйини бўлди. Николя Анелка ҳужумларда фаол бўлди, лекин унга шу кеча омад етишмади. Қанотдан уюштирилган ҳужумлардан бирида ҳужумчи ўрнида пайдо бўлган Диего Лугано ажойиб тарзда ҳаракат қилди ва боши билан тўпни Ҳовард дарвозасига жойлаб қўйди. Бу футболчининг «Вест Бром» таркибидаги илк голи бўлди. Лугано анча вақтдан буён захирада қолиб кетаётган эди, лекин Пепе Мел уни майдонга қайтариб хато қилмаганини исботлади.
Англия чемпионати
22-тур
Вест Бромвич – Эвертон 1:1
Голлар: Лугано (75) – Миральяс (41).
Вест Бромвич: Б. Фостер, Рид, Лугано, Ольссон, Риджуэлл, Якоб, Гера (Мулумбу, 60), Брант, Моррисон, Анелька (Берахино, 76), Выдра (Аничебе, 46).
Эвертон: Ховард, Коулмэн (Стоунз, 79), Дистен, Джагелка, Бейнс, Дж. Маккарти, Бэрри, Миральяс, Осман, Овьедо (Макгиди, 80), Лукаку.
Огоҳлантиришлар: Якоб (35), Моррисон (44), Бэрри (51), Риджуэлл (55).