Кеча Англия чемпионатида 22-турнинг охирги ўйинлари бўлиб ўтди. Премьер лиганинг расмий сайти турнинг рамзий жамоасини эълон қилди.
Унга кўра дарвоза «Норвич» посбони Руддига топширилган. Ҳимоя чизиғида Райн Беннет (Норвич), Диего Лугано (Вест Бромвич) ва Гари Кэйхилл (Челси) танланган.
Энг яхши ярим ҳимоячилар деб Санти Касорла (Арсенал), Йоан Кабай (Ньюкасл), Адам Жонсон (Сандерленд), Яя Туре (Манчестер Сити) ва Панчон (Кристал Пэлас) қайд этилган.
Ҳужумда Самуэль Этo'О (Челси) ва Адебайор (Тоттенҳэм).