«Барселона» Испания чемпионатининг янги рекордини ўрнатди. Каталонияликлар 58 турдан бери мусобақа жадвалини бошқариб келмоқда.
«Барселона» футболчиси Лионель Месси эса тўпурарлик бўйича энг паст кўрсаткични қайд этмоқда. Аргентиналик ҳужумчи 20та турдан кейин 8та гол урган холос. Месси 2007/2008 йилги мавсумда ҳам 20 турдан кейин 8та голга муаллифлик қилганди.
Ҳозирги кунда "Реал" жамоаси "Барселона" ва "Атлетико"дан атиги 1 очко ортда бормоқда. 20-турдан кейин биринчи ва учинчи ўринда бораётган жамоалар ўртасидаги минимал фарқ 1970/71 йилги мавсумда кузатилганди. Ўшанда "Валенсия", "Атлетико" ва "Барселона" жадвалда 1 очколик фарқ билан жойлашишганди.
Криштиану Роналду ушбу мавсумда 21та гол уришга муваффақ бўлди. Ушбу кўрсаткич Ла-лиганинг 7та жамоаси кўрсаткичидан яхшироқдир. Жумладан, "Реал"нинг бугунги рақиби "Гранада" ҳам 19та гол урган холос.