Кириш Регистрация
30/09 00:00 Атлетико 1-1 Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция 2-1 Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон 1-6 Аргентина
30/09 21:00 Ас-Садд 2-0 Истиқлол
30/09 21:00 Персеполис 1-1 Пахтакор
30/09 21:00 Ал-Васл 0-2 Ал-Аҳли (СА)
30/09 23:00 Ан-Наср (СА) 2-1 Ар-Райян
30/09 23:45 Парма 2-3 Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал 3-1 Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут 3-1 Саутгемптон

Испания чемпионати. «Реал» камида 1 кунга 1-ўринга кўтарилди

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионати 23-туридан ўрин олган «Реал» ҳамда «Гранада» жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Унда 2:0 ҳисобида пойтахтликлар ғалаба қозонишди.

Баҳсни «Реал» катта устунлик билан ўтказди. Ўйиндан олдин майдон эгалари ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоа мухлисларига «Олтин тўп»ни намойиш қилди. Ўйинга келадиган бўлсак, «Баланкос» ҳар доимгидек жуда тез ҳужумга ўтди ва рақибни шошириб қўйди.

56 дақиқада жаҳон ва Европанинг энг яхши футболчиси Криштиану Роналду ҳисобни очди. Роналду чап қанотдан марказга ўтиши билан "Гранада" дарвозаси олдидан хавфли вазият вужудга келди. Модрич жарима майдончасига тўпни етказди. Роналду эса бир нафар ҳимоячини алдади ва тўпни чап оёғига тўғрилаб, дарвозанинг бурчагига йўллади. Робертонинг қўли тўпга тегди, аммо зарбани қайтара олмади. Бу ҳужумчининг жорий мавсумда Испания чемпионатидаги 22-голини киритди. Кўп ўтмай Карим Бензема фарқни иккитага оширди. У Марселонинг қанотдан узатган тўпини дарвоза йўллади. Карим ҳимоячилардан қочиб кетганини таъкидлаш лозим. Бу Бенземанинг жорий мавсумдаги 15 ва мамлакат чемпионатидаги 11-голи бўлди.

Испания чемпионати
23-тур

Реал Мадрид – Гранада 2:0
Голлар:
Роналду (56), Бензема (74).
Реал Мадрид: Диего Лопес, Карвахаль, Пепе, Рамос, Марсело, Алонсо, Модрич, Ди Мария (Ильярраменди, 83), Бэйл (Хесе, 46), Бензема (Иско, 78), Роналду.
Гранада: Роберто, Ньом, Майнц, Мурильо (Коефф, 81), Ангуло, Фатау, Итурра, Ресио (Перейра, 71), Пити (Буонанотте, 81), Эль-Араби, Браими.
Огоҳлантиришлар: Мурильо (9), Рамос (17), Бензема (54), Модрич (60), Итурра (62), Ди Мария (65).

Ушбу ўйин Stadion.uz'да онлайн матнли трансляция қилинди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:52, 25.01.2014.
Ўқилди: 4576 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.