"Барселона" Премеронинг 22-турида ўз майдонида муҳим 3 очкодан маҳрум бўлди. "Валенсия" "Камп Ноу"да мухлисларнинг ҳафсаласини пир қилганса, ғалаба билан қайтадиган бўлди.
Ўйиннинг бошида эса мезбонлар шашти юқори эди — 7-дақиқа Алексис Санчес "барселонача" ҳужумни самарали якунлаб, ҳисобни очди. Майдон эгаларининг майдондаги ташаббуси ва хавфли вазиятлар яратиш бўйича устунлик бўлим охиригача давом этди. Бироқ бўлим тугашига 1 дақиқа қолганида валенсияликларнинг кутилмаганда уюштирган ҳужуми гол билан якунланди.
Иккинчи бўлим боши ҳам меҳмонлар учун муваффақиятли бўлди. Қанотдан уюштирилган ҳужум ҳамда мезбонлар ҳимоячилари ва дарвозабонининг бўшашиши натижасида "Валенсия" ҳисобда олдинга чиқиб олди. Орадан кўп ўтмасдан Рикарду Кошта жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнагани учун ҳакам пенальти белгилади. Месси пенальтидан дарвозабонга ҳеч қандай имконият қолдирмади. Бу Лионелнинг сентябрь ойидан бери Ла-Лига доирасидаги илк голи бўлди.
Учрашувнинг 59-дақиқасида эса Фигули аутдан етказиб берилган тўпни қабул қилиб, деярли майдоннинг юза чизиғичага борди ва тўпни дарвозабон майдончасига етказди. Алькасар муаммосиз Вальдесни ожиз қолдирди. 2:3.
Лионель Месси қўшиб берилган дақиқаларда жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолиши мумкин эди. Иньеста, Санчес ва Мессининг ўзаро тўп узатишларидан кейин аргентаналик ҳужумчи дарвозанинг олис бурчагини нишонга олишга ҳаракат қилди. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.
"Барселона"нинг ушбу мағлубиятидан кейин "Атлетико" ва "Реал"да олдинга ўтиб олиш имкониятини қўлдан чиқаради. Каталонияликлар эса 59 турдан иборат бўлган карвонбошиликни топширишади, шекилли.
Испания чемпионати, 22-тур
Барселона – Валенсия 2:3 (1:1)
Голлар: 1:0 – 7 Санчес, 1:1 – 44 Парехо, 1:2 – 48 Пьятти, 2:2 – 54, пенальти Месси, 2:3 – 59 Пако Алькасер.
Барселона – Вальдес, Дани Алвес, Пике, Маскерано, Альба, Бускетс, Хави (Иньеста, 65), Фабрегас (Тельо, 77), Санчес, Месси, Педро.
Валенсия – Диего Алвес, Барраган, Р. Кошта, Матье, Бернат, Ромеу, Фуэго, Фегули, Парехо (Мичел, 90), Пьятти (Картабия, 87), Пако Алькасер (Варгас, 73).
Огоҳлантиришлар: Парехо (45), Альба (52), Р. Кошта (53), Маскерано (79), Диего Алвес (90).
Четлатиш: Альба (78).