"Милан" бош мураббийи Кларенс Зеедорф Италия А сериясининг "Торино"га қарши бўлиб ўтган баҳси (1:1) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Милан" ўйиндан-ўйинга ўсиб бораётганини кўряпман. Футболчилар майдонда кўп кучларини қолдиришди. "Торино" — ўз ўйин услубига эга бўлган мустаҳкам жамоа. Шу боис футболчиларимнинг ҳаракатларимдан қониқиш ҳосил қилдим. Жамоа мағлубиятга учраётганида ҳам асабийлашмади ва ўйнашда давом этди. Биз ҳақиқатан ҳам 3 очко олишга ҳаракат қилдик ва бу менга қониқиш ҳиссини берди. Ҳа, турнир жадвалида кўтарила олмадик, аммо ҳар бир ўйинга алоҳида ёндашишимиз керак. Мавсум охиригача ҳали катта йўлни босим ўтишимиз лозим. Жамоа ўйинини шакллантириш учун эса вақт керак. Мавсумни клубга мос ўринда якунлашимиз лозим", дейди Зеедорф.