«Арсенал» бугунги ғалабадан кейин мамлакат чемпионатининг биринчи поғонасига кўтарилиб олди. Буни қарангки, бу билан жорий мавсумда АПЛда 18-марта пешқадам ўзгарди. Ўтган мавсум якунига қадар шу натижа қайд этилган экан. Бу мавсумда эса эртагаёқ етакчи ўзгариши ва ўтган мавсумдаги натижа яхшиланиши мумкин.
Бу натижадан кўришимиз мумкинки, АПЛда кураш яна ҳам кучайди. Таъкидлаш жоиз, эртага «Челси» ўз майдонида «Ман Сити»ни мағлуб этса, пешқадам «Арсенал»лигича қолади.