Испания чемпионати 22-туридан ўрин олган «Атлетик» ҳамда «Реал» жамоалари ўртасидаги ўйин 1:1 ҳисобида якунлангани ҳақида хабар берган эдик. Ўйиндаги дуранг натижа «Реал»ни учинчи ўринга тушириб юборди.
Бунга катта эҳтимол билан Криштиану Роналдунинг 75-дақиқада майдондан четлатилгани бўлди. Хўш, ўша вазиятда нима бўлган эди? Роналду ҳимоячининг қўлига тўп тегди деб ҳакамга мурожаат қилаётган эди, лекин ҳимоячининг ўзи Роналду билан орани очиқ қилишга киришди.
Роналду унинг юзига уриб юборди ва ҳакам узоқ ўйлагандан кейин унга тўғридан-тўғри қизил карточка берди. Қуйидаги видеони кўринг ва ўзингиз баҳо беринг.